Ўзбекистон 126 25.04.2019 09:03:35

Жиззахда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ белгиланди

Жиззахда ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ белгиланди

Жиззах вилоят ҳокимининг 2019 йил 20 апрель куни "Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ белгилаш тўғрисида"ги 170-сонли Қарори имзоланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда келтирилишича, ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2900-сонли ва 2018 йил 30 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4040-сонли қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2019 йил 25 февралдаги 05/1-4774-сонли топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 6,14-моддалари ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосланиб, ишлаб чиқилган.

Махсус устама ҳақ, вилоят ҳокимининг қарор матни ОАВда эълон қилинган кундан амалга жорий этилиши белгиланган,

Мазкур қарор тўлиқ матнини вилоят ҳокимлигининг jizzax.uz расмий сайтидан юклаб олишингиз мумкин.


Жиззах ичимлик сув таъминоти