Ўзбекистон 591 02.04.2019 13:51:19

ОАВ: Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасидан озод этилди

ОАВ: Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасидан озод этилди

Жорий йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида ўтказилган йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов лавозимидан озод этилган. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов вақтинча ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган. Бу ҳақда «Minbar» хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Сурхондарёда 5-10 апрелда бўлиб ўтадиган халқаро бахшичилик санъати фестивалининг ташкилий ишлари ва бошқа расмий тадбирлар, йиғилишларда Баҳодир Пўлатов қатнашмаган.

Маълумот ўрнида: Тошкент вилояти прокурори бўлиб ишлаган Баҳодир Пўлатов 2018 йилда Сурхондарё вилоятига ҳоким этиб тайинланганди.


Сурхондарё Баҳодир Пўлатов