Ўзбекистон 180 25.04.2019 07:10:55

Хориждаги аёллар рўйхати тузиладими? Хотин-қизлар қўмитаси изоҳ берди

Хориждаги аёллар рўйхати тузиладими? Хотин-қизлар қўмитаси изоҳ берди

Хотин-қизлар қўмитаси хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган ўзбекистонлик аёлларнинг махсус рўйхати тузилишига оид хабарлар инкор этди. Қўмита оғир ҳаётий вазиятда қолган аёлларга ёрдам беради. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Бу мавзу кўтарилишига сўнгги вақтларда хорижий давлатлар фуқароларига турмушга чиқиб, у ерда зўравонликка дуч келганликларидан шикоят қилаётган ва ёрдам сўраётган ўзбек аёллари мурожаати сабаб бўлган.

"Хотин-қизлар қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда хориждаги дипломатик корпус ваколатхонаси билан ҳамкорликда шундай мураккаб вазиятда қолган аёлларга ёрдам беришни ташкиллаштиради. Бизнинг мақсадимиз нафақат хорижий мамлакатларда турмушга чиққан аёлларга, балки ўша ерларда ишлаш учун кетган хотин-қизларга ҳам ёрдам беришдан иборат", - дейилади маълумотда.

Маълумотларга кўра, Республика Хотин-қизлар қўмитаси Санкт-Петербургда фаолият юритувчи "Мадад" нодавлат ташкилоти билан келишув битимини имзолаган. Улар ҳамкорликда шу шаҳарда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоялашга доир ишларни олиб боришади.

"Биз рўйхат тузишни эмас, ватандошларимиз, айниқса, мамлакатдан ташқаридаги аёлларимизни мурожаат асосида, шахсий ҳаётга аралашмаган ҳолда, ҳимоя қилишга оид ишларни олиб боришни мақсад қилганмиз", - дейилади қўмита тақдим этган маълумотда.


Хотин қизлар қўмитаси хориж