Ўзбекистон 478 02.04.2019 13:32:41

2016-18 йилларда Ўзбекистон қайси соҳаларга асосий маблағни йўналтирган?

2016-18 йилларда Ўзбекистон қайси соҳаларга асосий маблағни йўналтирган?

Ўзбекистон сўнгги 3 йил ичида асосан дори-дармон воситаларига катта маблағ йўналтирган. Бу ҳақидаги маълумотлар Марказий банк ҳисоботида келтирилган.

2016-2018 йилларда 2,4 млрд доллар дори-дармон воситаларига, 2,1 млрд доллар моторли транспорт воситаларининг қисмлари ва анжомларига сарфланган.

Дори-дармон воситалари импортига йўналтирилган маблағнинг йиллар кесимидаги кўрсаткичлари бир-бирига яқин: 2016 йилда 873 млн доллар, 2017 йилда 788 млн доллар, 2018 йилда 764 млн доллар.

Динамик ўсиш моторли транспорт воситалари қисмлари ва анжомларининг импортига сарфланаётган маблағда кўзга ташланади: 2016 йилда 512 млн доллар, 2018 йилда 962 млн доллар.


Ўзбекистон марказий банк импорт

Мавзуга оид