Ўзбекистон 148 24.04.2019 19:57:33

Фарғонада ўтган сайёр қабулда фуқаролар ўз муаммосига ечим топдими?

Фарғонада ўтган сайёр қабулда фуқаролар ўз муаммосига ечим топдими?

Давлат раҳбари топшириғига асосан жойларда сектор раҳбарлари ҳамда республика вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида сайёр оммавий қабуллар ўтказилмоқда. Ана шундай қабуллардан бири Фарғона вилояти 2-сектор раҳбари иштирокида Олтиариқ туманида ўтказилди.

Қабул давомида 100 га яқин фуқаронинг мурожаати тингланди ва                 72 та ёзма мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топилди.

Мурожаатлар, асосан, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш, соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда коммунал масалаларга оид бўлди.

Масалан, “Жўрак” қишлоғида яшовчи Қ.Хошимов ичимлик суви тармоғи тортиш, “Қапчуғай” қишлоғида яшовчи А.Парпиев тадбиркорлик учун ер майдони ажратиш, “Ижодкор” кўчасида яшовчи Ж.Рахматов кредит ажратиш, “Содиқов” кўчасида яшовчи И.Исмоилов махалла қабристонини ободонлаштириш, “Чордара” кўчасида яшовчи А.Хомидов хажга бориш, “Бурбонлиқ” кўчасида яшовчи Х.Мадалиева яшаш уйига кадастр ҳужжати расмийлаштириш, “Зилха” қишлоғида яшовчи М.Хусанов электр ҳисоблагич ўрнатиш, “Қурбоши” кўчасида яшовчи О.Муминова пенсия расмийлаштириш, “Туркистон” кўчасида яшовчи М.Султанов ишга жойлашиш,  “Пахтакор” кўчасида яшовчи Т.Маматқулов ногиронлик аравачаси бериш масаласида ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Сайёр қабул жараёнининг ўзида 11 нафар фуқаро ишга жойлаштирилиши, 17 нафар фуқарога 3 млн. сўмга яқин моддий ёрдам берилиши, 10 нафарга яқин фуқароларнинг коммунал хўжалик билан боғлиқ муаммолари ҳал этилиши, 6 нафар вояга етмаганлар мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилиши, 3 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, даволанишга ётқизилиши, 2 нафари ортопедик оёқ кийим, 1 нафари ногиронлик аравачаси ва сиҳатгохга йўлланма берилиши таъминланди.

Фуқаронинг мурожаати тааллуқли идоралар вакиллари иштирокида ўрганилиб, чора-тадбир белгиланди.

Сайёр қабулда шу каби кўплаб мурожаатлар кўриб чиқилиб, аксарияти жойида ҳал қилинди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.


Фарғона вилояти сайёр қабул

Мавзуга оид