Ўзбекистон 201 24.04.2019 19:12:36

Сурхондарёда ўтган сайёр қабулда 212 та мурожаатдан 78 таси жойида ҳал этилди

Сурхондарёда ўтган сайёр қабулда 212 та мурожаатдан 78 таси жойида ҳал этилди

Ўзбекистон Республикаси Презинденти маслаҳатчиси ўринбосари А.Усмонов Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида сайёр қабул ўтказди. Туман марказидаги дам олиш ва истироҳат боғида бўлган сайёр қабулда 172 нафар фуқорадан 212 та мурожаат келиб тушди. Шуни айтиш лозимки, энг кўп мурожаат суд ҳуқуқ, уй-жой, ер ажратиш, соғлиқни сақлаш, аҳоли бандлигига доир бўлди.

Сайёр қабулда 78 та муаммо жойида ҳал этилди. Бошқача айтганда, мурожаатларнинг 41 фоизи ижобий бартараф этилди. Мисол учун, тумандаги “Янги диёр” маҳалласида яшовчи фуқаролар Наргиза Нурмуҳаммедова ва Гулчеҳра Бобоназароваларга даволаниш учун ордер ажратилиб, шу куннинг ўзида шифохонага юборилди. “Бодомзор” маҳалласидан Абдумурод Одинаевнинг ички йўлларини ва кўприкни таъмирлаш борасидаги мурожаати юзасидан туман хокими топшириғига кўра, йўлларга тош тўкиш, кўприкни таъмирлаш ишлари зудлик билан бошлаб юборилди.

Тумандаги “Наврўз” маҳалласидан Ойзода Азимова набираси Динара Исматовани Козоғистоннинг Олма-ота шаҳрида бўладиган халқаро мусобақада иштирок этиш учун ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Динара тумандаги 14-мактабнинг 4-синфида ўқийди. Таэквондо бўйича республика ва ҳалқаро мусобақалар ғолиби. Отаси ва бобоси автоҳалокат туфайли вафот этишган. Бу чемпион қиз 15 майда бўладиган халқаро мусобақада иштирок этадиган бўлди. Ҳомийликни эса “Музработ бунёдкори” МЧЖ жамоаси ўз зиммасига олди.

Қабулда тадбиркорлар Абдуқодир Ҳамдамов, Ойбаргун Мўминова, Чори Сафарқулов, Хасан Бойқобуловлар туман деҳкон бозори ёнидаги дўконлари бузилиши ҳақида огоҳлантириш олганликларини айтиб шикоят қилишди. Бу борада агар бозорни қайта қуриш ва кенгайтириш мақсадида йўл ёқасидаги савдо дўконлари бузилса, уларга ер ажратилиши, имтиёзли кредит ёки дўкон берилиши ваъда қилинди. Бу масалани ижобий ҳал этиш туман ҳокими ўринбосари Аҳмад Йўлдошевга юклатилди.

Шуни алоҳида такидлаш лозимки, қабул давомида 10 та мурожаатга асосли ҳуқуқий жавоб берилган бўлса, 115 тасига муддат белгиланиб назоратга олинди.


Сурхондарё сайёр қабул

Мавзуга оид