Ўзбекистон 205 24.04.2019 18:11:58

Наманганда эндокринология диспансерининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Наманганда эндокринология диспансерининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Наманган шаҳрининг Уйчи кўчасида вилоят эндокринология диспансерининг 160 ўринли янги биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда  Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Зарифа Ҳалимова, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги раҳбари Алишер Инаковлар сўзга чиқишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

энд2.jpg

Нуронийлар иштирокида рамзий лента қирқилиб, тадбир иштирокчилари шифохонада яратилган шароитлар билан танишишди.

Қарийб 15 млрд сўм давлат бюджети маблағи ҳисобига “Файзиобод само сервис” МЧЖ томонидан энг такомиллашган лойиҳа асосида қуриб битказилган мазкур диспансерда эндокрин касалликларни профилактика, диагностика қилиш ҳамда замонавий усулда даволаш учун шароит яратилди. Жумладан, УЗИ ва рентгент хизматлари, клиник ва биохимик, гармонал таҳлиллар ўтказиш йўлга қўйилди. Маслаҳат-диагностика, болалар ва ўсмирлар, диабетология-тиреодология, диабетология-нефрология, жарроҳлик бўлимлари фаолият бошлади. Маслаҳат-диагностика бўлимида кунига 150 нафар беморга хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд.

энд4.jpg

Маълумотларга кўра, илгари вилоят эндокринология диспансери Наманган шаҳрининг Марғилон кўчасида 110 ўринли мослаштирилган, пастқам ва таъмирталаб бинода фаолият кўрсатган.


Наманган вилояти саломатлик Эндокринология

Мавзуга оид