Ўзбекистон 140 24.04.2019 12:40:33

Республика суд экспертизаси замонавий ускуналар билан таъминланади

Республика суд экспертизаси замонавий ускуналар билан таъминланади

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (338-сон, 20.04.2019 й.). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Қарор билан Республика суд экспертизаси марказини 2019-2020 йилларда замонавий ускуналар билан таъминлаш чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида 106 турдаги 645 та жиҳозлар харид қилинади. Дастурни амалга ошириш учун жами 3 млн 326 минг АҚШ доллар маблағ ажратилади.


суд адлия

Мавзуга оид