Ўзбекистон 129 24.04.2019 10:44:51

Қадимий пул бирликларининг ноқонуний олиб кирилиши фош этилди

Қадимий пул бирликларининг ноқонуний олиб кирилиши фош этилди

Самарқанд халқаро аэропортидан хорижий давлатга учиб кетаётган фуқаро И.Х. “яшил” йўлакдан ҳаракатланар экан, божхоначилар томонидан белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада, фуқаронинг юклари орасидан декларацияда кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетиш учун тегишли рухсатнома талаб қилинадиган, қадимийлиги 50 йилдан ошган 46 дона танга ва пул бирликлари борлиги аниқланди ва тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Мазкур ҳолат юзасидан божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди ва Самарқанд вилояти Маъмурий судининг очиқ суд мажлиси қарорига кўра, фуқаро И.Х. Ўзбекистон республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22719-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилган. Унга тегишли бўлган танга ва пул бирликлари мусодара қилинган”, - дейилади хабарда.

 

Маълумотларга кўра, жорий йил бошидан буён Самарқанд божхоначилари томонидан жами 70 га яқин тангалар ва муомиладан чиқарилган пул бирликлари ноқонуний олиб чиқилишини олди олинган.


божхона пул бирликлари