Ўзбекистон 343 24.04.2019 09:44:50

Шавкат Мирзиёев Зеленскийни ғалабаси билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Зеленскийни ғалабаси билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийни Украина Президентлиги учун ўтган сайловларда ғалаба қозонгани билан табриклади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

“Ишончим комилки, анъанавий дўстлик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойилларига асосланган Ўзбекистон - Украина муносабатлари бундан буён ҳам мамлакатларимиз ва халқларимиз фаровонлиги йўлида изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб бораверади”, - дейилади Ўзбекистон раҳбарининг қутловида.

Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленскийга мустаҳкам соғлиқ, давлат фаолиятида фаровонлик ва муваффақиятлар, дўстона Украина халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади.


Шавкат Мирзиёев Владимир Зеленский

Мавзуга оид