Ўзбекистон 228 24.04.2019 08:08:56

Гендер тенгликни таъминлаш учун қонун қабул қилинади

Гендер тенгликни таъминлаш учун қонун қабул қилинади

Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси “Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ва тенг имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Қонун лойиҳасида эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлашда давлат сиёсатининг асосий йўналишлари кўрсатилган: қонунийлик, тенглик, жинсий дискриминациясига йўл қўймаслик. Шунингдек, гендер тенгликни таъминлаш механизмлари ҳам лойиҳадан ўрин олган.

Мазкур ҳужжатга кўра, мамлакатимизда қабул қилнаётган қонун ҳужжатлари гендер экспертизадан ўтказилади. Жамият ҳаётининг турли жабҳаларида эркак ва аёлларнинг тенг ҳақ-ҳуқуқларга эга эканлиги юзасидан гендер статистикаси олиб борилади.  

Қонун лойиҳаси юзасидан муҳокамалар 8 майга қадар давом этади.


гендер тенглик қонун лойиҳаси

Мавзуга оид