Ўзбекистон 321 23.04.2019 16:34:42

Муаммоли мурожаатлар кўп. Уларнинг ечими-чи?

Муаммоли мурожаатлар кўп. Уларнинг ечими-чи?

Республика хотин-қизлар қўмитасига 2019 йилнинг I чораги мобайнида жами 3836 мурожаат келиб тушган. Уларнинг 1050таси ёзма, 1736та оғзаки, 1000 та электрон шаклда, 800таси Президент виртуал қабулхонаси орқали юборилган. Мурожаатларнинг аксарияти уй-жой масаласи, оилавий можаролар ва аёлларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқи бузилаётгани ҳақида бўлган. Бу ҳақида Ўзбекистон хотин қизлар қўмитаси томонидан ўтказилган 2019 йил I чорак якунлари бўйича матбуот анжуманида маълум қилинди.
 
Анжуманда Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Гулнора Марупова жорий йилнинг I чорагида мурожааатлар билан ишлаш юзасидан амалга оширилган ишлар хусусида журналистларга ахборот берди.

Мурожаатларининг айримларига эътибор қаратсак:

Машҳура турмуш ўртоғи жиноят содир этиб қамалганидан кейин, икки нафар фарзандини боқиш учун Россия Федерациясининг Тула шаҳрига боради. Аммо, унинг турмуш ўртоғи, аёлини ватанга, фарзандлари бағрига қайтаришда амалий ёрдам сўрайди. Қўмита Машҳура Ҳамраеванинг тақдирига бефарқ бўлмасдан, уни Ўзбекистонга қайтаришга муваффақ бўлган. Ҳозирда М. Ҳамраеванинг икки фарзанди мактабгача таълим муассасасига жойланиб, ўзига ҳам руҳий мадад берилди.
Peter-Tabichi-from-Kenya-has-won-the-1-million-Global-Teacher-Prize.jpg Шунингдек, Самарқанд вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси раиси Инобат Ҳасанованинг судга берган даъво аризасини қўллаб-қувватлаш борасидаги мурожаати ҳам ижобий ҳал этилди. Яъни И. Ҳусановага нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилинганлиги юзасидан қўмитанинг кафолат хати судга киритилиб, аризачи ишга қайта тикланди. Қолаверса, пора олишда айбланган ўқитувчининг судида ҳам қўмита вакиллари қатнашиб, судга кафолат хати киритган ҳолда унинг қарорини ўзгартиришга эришишган.
Alimenty-i-NDFL.jpg Умуман олганда аёлларнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларга қўшимча ишчи ўринларини яратиш, юридик ёрдам кўрсатиш бўйича қилинаётган ишлар
салмоғи анча ошган. Лекин йиллар давомида ечимини кутиб ётган муаммолар ҳам жуда кўп. Афсуски бу масалаларни ечишда фақатгина хотин-қизлар қўмитаси эмас, балки прокуратура, суд, адлия, ҳокимият вакилларининг ёрдамлари зарур.

Матбуот анжуманида санаб ўтилган ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш учун қўмитанинг хатлари юборилгани айтиб ўтилди.


Хотин-қизлар мурожаатлар