Ўзбекистон 443 23.04.2019 09:10:24

ХТB тизимида бюджет маблағлари талон-торож қилинди

ХТB тизимида бюджет маблағлари талон-торож қилинди

2019 йилнинг биринчи чорагида Халқ таълими вазирлиги тизимидаги 1 444 та ташкилот ҳамда мактабларда 11млрд 413 млн 700минг сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланган. Бу ҳақида ХТВ матбуот хизмати хабар берди.

Ўтказилган таҳлиллар натижасида ортиқча ва қўшимча режалаштирилган маблағлар 4 276,9 млн.сўм (37,5 фоиз аниқланган умумий маблағдан), ҳақиқатда ишламайдиган ходимларга, ортиқча сақланган штат бирликлари ҳамда ишчи-ходимлар томонидан бажарилмаган иш ҳажмлари учун амалга оширилган тўловлар 2 071,7 млн. сўм (18,2 фоиз), малака тоифаларини белгилаш сертификатларини қалбакилаштириш ҳамда устама ва мукофот пулларининг ортиқча тўланиши натижасида аниқланган тўловлар суммалари 2 018,0 (17,7 фоиз)ни ташкил этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича таркибида жиноят аломатлари бўлган 190 та умумий суммаси 3 865,7 млн. сўмлик ўрганиш материаллари ҳуқуқ-тартибот органларига топширилиб, 279 нафар масъул шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий чоралар кўрилди.

Бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатлари профилактикасини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида аниқланган 3 023,4 млн. сўм миқдордаги ноқонуний сарфланган бюджет маблағлари белгиланган тартибда қайтарилди.


ХТВ бюджет