Ўзбекистон 202 22.04.2019 16:52:12

Сайёр суд мажлисларида 31 нафар маҳбус жазони ўташ жойидан муддатидан олдин озод қилинди

Сайёр суд мажлисларида 31 нафар маҳбус жазони ўташ жойидан муддатидан олдин озод қилинди

Жорий йилнинг 20-21 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Х.Ёдгоров ва Олий суд судьялари Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом ва Ургут туманларида сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу туманлардаги Халқ қабулхоналарида ўтказилган тадбирларда 148 нафар фуқаро қабул қилиниб, уларнинг 21 аризаси назорат тартибида кўриш, 30 ариза ўрганиб чиқиш учун ва 4 та қўшимча шикоятлар қабул қилинди.

Билдирилган мурожаатларнинг юздан ортиғи судлар фаолияти билан боғлиқ бўлган. Шунингдек, суд қарорлари ижроси, ҳокимият органи ва судья хатти-ҳаракатидан норозилик ва бошқа масалалар бўйича ҳам мурожаатлар қайд этилган. 30 та масала қабуллар чоғида ижобий ҳал қилинди, 60 нафарга яқин фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Қабулларда сайёр суд мажлислари ҳам ўтказилди. Бунинг натижасида 31 нафар маҳбус жазони ўташ жойидан муддатидан олдин озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди. Ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш  ва синов муддатини ўтаётган 131 нафар маҳкум ҳам жазодан озод этилди. 2 нафар судланувчи апелляция ва кассация инстанцияларида суд залида қамоқдан озодликка чиқарилди ҳамда 1 нафар судланувчи Жиноят кодексининг 70-моддасига асосан тайинланган жазодан озод бўлди.


Олий суд маҳбус