Ўзбекистон 1228 22.04.2019 14:52:41

Тошкент вилояти ҳокими Қозоғистондаги фожиа қурбонлари хонадонида бўлди

Тошкент вилояти ҳокими Қозоғистондаги фожиа қурбонлари хонадонида бўлди

“Бугун Қозоғистон Республикасида юз берган фожиада ҳалок бўлган Тошкент вилоятида яшаган юртдошларимиз жамоатчилик иштирокида сўнгги манзилга кузатилди.

Вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов, вилоят имом-хатиби Хайрулло Турматов, уларнинг оила аъзоларига таъзия билдирдилар”, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Шунингдек, масъул раҳбарлар автоҳалокатда жароҳатланганларнинг оиласидан хабар олишган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 20 апрел куни соат 05:09да Қозоғистон Республикаси Жамбул области Кордай туманидан ўтувчи “Чимкент-Олмаота” йўналишидаги автомобиль йўлининг 181 километрида салонида 49 нафар йўловчи бўлган автобус йўл транспорт ҳодисасига учради. Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 11 нафар фуқаро вафот этди. Улардан 3 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган.

Вафот этган фуқаролар орасида Тошкент вилояти Оҳангарон туманида истиқомат қилган Абдухаликов Ўринбой Мирхамид ўғли (04.11.1993 й), Қуйи Чирчиқ туманида истиқомат қилган Эрмекбаева Дилором Абдукаликовна (22.12.1972 й) ҳамда Калмуратов Алишер Сафарбаевич (03.12.1988 й) ҳам бор эди.  


Қозоғистон фожиа Тошкент вилояти

Мавзуга оид