Ўзбекистон 272 20.04.2019 15:50:21

Корея Республикаси Президенти Самарқандда

Корея Республикаси Президенти Самарқандда

Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин 20 апрель куни Самарқанд шаҳрига етиб келди.

Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси расмийлари кутиб олди.

Ташриф давомида Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари, хусусан, “Афросиёб” музейи, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Регистон мажмуаси, Амир Темур мақбараси билан танишиш режалаштирилган.

- Мен Ўзбекистонга келаётганимда 1400 йил олдинги бир кунни ёдга олдим. У қадимий корейс давлати элчилари Самарқандга келган кундир. Отга ёки туяга миниб дам олмасдан машаққат чекиб келишларига икки ойча вақт кетгандир? Баланд тоғ тизмалари, адирлар ва чўллардан ўтиб, қор ва ёмғирда қолиб, баъзида жазирама ва совуқ билан курашиб узоқ вақт сарфлаган бўлсалар керак. Бугун сиз азизлар каби 1400 йил олдин Ўзбекистоннинг қадимий аҳли ҳам узоқдан келган меҳмонларни илиқ кутиб олган. Мустаҳкам дўстлик ва ишонч Афросиёбнинг ғарбий деворидаги суръатда ўз аксини топган. Гарчи Корея ва Ўзбекистон бир биридан узоқда бўлса ҳам қадимий корейс давлати давридан бошлаб элчилари келиб кетадиган дўст давлатлар бўлган...- дейди президент Мун Чжэ Ин.

Унинг сўзларини Самарқанд вилояти ҳокими ўз телеграм саҳифасида келтирган.


Мун Чжэ Ин Корея Республикаси Самарқанд

Мавзуга оид