Ўзбекистон 327 20.04.2019 12:41:11

Тошкент шаҳрида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳрида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

Тошкент шаҳридаги газ қувурларида таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан айрим аҳоли турар жойлари, ижтимоий ва маиший-коммунал объектларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъмирлаш-созлаш ишлари олиб бориладиган манзилгоҳлар санаси ва вақти қуйида келтирилмоқда.

22 апрелда 9:00дан 19:00гача

Олмазор туманида:

— “Қорасарой” маҳалласида;

— Тошкент шаҳар 1-сон сил касалликлари клиник шифохонасида;

— “Икки панжа” кафесида;

Чилонзор туманида:

— “Катта Дўмбиробод” маҳалласида;

— “Дўмбиробод” маҳалласида;

— “Тирсакобод” маҳалласида

— Гавҳар кўчасида

23 апрель куни  10:00дан 19:00гача

Миробод туманида:

— Файзиобод кўчасида;

— Оқ билол кўчасида;

— Оқ уй кўчасида;

— Бешкент кўчасида

— Эски Отчопар кўчасида;

-Сергели туманида:

-Қўйлиқ 5 даҳасида;

-Қўйлиқ 6 даҳасида;

-Қўйлиқ 7 даҳасида;

-“Қўшқўрғон” маҳалласида;

-Қўшқўрғон 4 тор кўчасида;

-Қўшқўрғон 5 тор кўчасида;

-Нуфузли кўчасида;

"Тошкент шаҳри бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўрайди", дейилади хабарда.


Тошкент газ

Мавзуга оид