Ўзбекистон 158 20.04.2019 09:24:19

Эндиликда аҳоли калий йодид препаратлари билан узлуксиз таъминланади

Эндиликда аҳоли калий йодид препаратлари билан узлуксиз таъминланади

2019-2021 йилларда Республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4295, 19.04.2019). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Қарор билан 2019-2021 йилларда республика аҳолисига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш миллий дастури тасдиқланди.

Вилоятлар эндокринология диспансерлари ва филиалларида эндокрин хирургия, диабетик тўпиқ, диабетик нефропатия ва реанимация бўлимлари ташкил этилади.

Эндокрин патологияли беморларнинг электрон маълумотлар базаси ишлаб чиқилади.

Қандли диабетнинг I тури билан касалланган болалар ва ўсмирлар учун аналогли инсулинлар ва ўзини ўзи назорат қилиш воситалари марказлашган тарзда харид қилинади ва барча вилоят эндокринология диспансерлари орқали тарқатилади.

Эндиликда аҳоли калий йодид препаратлари билан узлуксиз таъминланади.

2019 йил 1 августгача бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг штатлар нормативлари қўшимча эндокринолог, болалар эндокринологи лавозимлари билан тўлдирилади.

Миллий дастурни амалга ошириш учун қарийб 197 млрд сўм ва 7 млн 840 минг АҚШ доллар маблағ ажратилади.


Эндокринология саломатлик