Ўзбекистон 818 20.04.2019 09:16:06

Оренбургда топилган одам скелети юзасидан Ўзбекистон ТИВ ўз муносабатини билдирди

Оренбургда топилган одам скелети юзасидан Ўзбекистон ТИВ ўз муносабатини билдирди

Аввалроқ, Оренбург областидаги (Россия Федерацияси) Россия-Қозоғистон чегарасига яқин Акбулак қишлоғида одам скелети топилгани, унинг ўзбек фуқароси эканлиги, буни скелет ёнидан топилган паспорт маълумотлари тасдиқлаши ҳақида хабар берилган эди.

Ушбу ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тегишли ишлар олиб борилаётгани ҳақида хабар берди.

“ОАВдаги хабарларга кўра Россиянинг Оренбург вилояти Оқбулоқ қишлоғи атрофида инсон қолдиқлари топилган. Ёнидаги ҳужжатлар ва телефонга асосан ҳозирча Ўзбекистон фуқароси деб топилган. У қишда Россия ва Қозоғистон ўртасидаги чегарани пиёда кесиб ўтаётганда музлаб қолган дея тахмин қилинмоқда.

Мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги консулхонаси ушбу ҳодиса юзасидан расмий тасдиқланган маълумот олиш ва зарур масалаларда ёрдам кўрсатиш учун маҳаллий ҳукумат органлари билан алоқа ўрнатган”, - дейилади вазирлик Матбуот хизмати тақдим этган маълумотда.


ТИВ Оренбург

Мавзуга оид