Ўзбекистон 259 19.04.2019 11:46:03

Наманганлик мутахассислар Кореяда малака оширади

Наманганлик мутахассислар Кореяда малака оширади

Жанубий Корея Республикасининг “Инчхон” эркин иқтисодий зонаси дирексияси раҳбари Ким Жин Ёнг бошчилигидаги делегация Наманган вилоятида бўлди. Бу ҳақда Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда “Наманган” ва “Инчхон” эркин иқтисодий зоналари ўртасида имзоланган меморандумга асосан ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, “Инчхон” эркин иқтисодий зонасида наманганлик мутахассислар малакасини ошириш, кореялик ишбилармонларни “Наманган” эркин иқтисодий зонасига жалб қилиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Учрашувда ҳамкорларга “Наманган” эркин иқтисодий зонаси фаолияти, мақсад ва вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилди.


Инчхон-Наманган

Мавзуга оид