Ўзбекистон 187 19.04.2019 11:41:45

Термизда ўтказилган сайёр қабулда 103 масаланинг ечими жойида ҳал бўлди

Термизда ўтказилган сайёр қабулда 103 масаланинг ечими жойида ҳал бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари А.Усмонов Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида сайёр қабул ўтказиб, аҳоли билан учрашди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган қабулда 243 нафар фуқаронинг 270 га яқин мурожаати тингланиб, уларга ижобий ечим топиш бўйича тегишли вазирлик, муассаса, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилди. Мазкур мурожаатларнинг аксарияти уй-жой, моддий ёрдам, ишга жойлашиш, соғлиқни сақлаш каби масалаларга оид бўлиб, уларнинг кўпчилиги жойида ечимини топди.

Масалан, Термиз шаҳридаги Наврўз маҳалласида яшовчи Майрам Жумаева соғлиҳини тиклаш учун моддий ёрдам сўраб қилган мурожааати Термиз шаҳар ҳокимлиги томонидан жойида ҳал этилди. Унга даволаниши учун 5 000 000 сўм маблағ ажратилди.

Тўпроққўрғон маҳалласида яшайдиган Зуҳра Раимова эса Сурхондарё вилоят “Электр тармоқлари” акциядорлик жамиятига ишга жойлаштирилди.

Шунингдек, ёрдам сўраб мурожаат этган 11 нафар чин етим талабанинг ўқиши учун зарур бўлган 49 048 452 сўм контракт маблағлари шаҳар ҳокими томонидан ўтказиб берилди.

Сайёр қабул жараёнида тингланган мурожаатларнинг 103 таси жойида ўз ечимини топди. Муддат талаб этадиган мурожаатларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатьий назоратга олинди.

Вилоят туманларида ҳам ҳудди шундай сайёр қабуллар юқори савияда ўтказилди.


Сайёр қабул Термиз

Мавзуга оид