Ўзбекистон 245 19.04.2019 10:31:38

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари иштирокидаги тадбирлар бошланди

Ўзбекистон ва Жанубий Корея президентлари иштирокидаги тадбирлар бошланди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Шу муносабат билан 19 апрель куни Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси давлат мадҳиялари янгради. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтди.

Маросимда Ўзбекистон ва Жанубий Корея расмий делегацияси аъзолари, мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакиллари ҳам ҳозир бўлди.


Ўзбекис-Жанубий Корея

Мавзуга оид