Ўзбекистон 686 01.04.2019 11:35:13

“Қамчиқ” довони автомобил йўлида қаҳвахоналар ташкил этилди

“Қамчиқ” довони автомобил йўлида қаҳвахоналар ташкил этилди

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан “Қамчиқ” довонидан ўтувчи 4Р 112 "Фарғона халқа йўли" автомобил йўлида тунги вақтда узоқ масофадан келаётган автотранспорт воситалари хайдовчиларининг хушёрлигини ошириш, чарчоқ аломати сезилганда тетиклаштириш орқали йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида бепул равишда қайноқ кофе ва чой билан таъминлаш учун кичик қаҳвахоналар ташкил этилди.

Наманган мунтазам йўл патрул хизмати маскани ҳамда “Тошкент-Ўш автомобил йўли”нинг 221 кмда жойлашган назорат ўтказиш масканларида ташкил этилган қаҳвахоналарда оғир оқибатли йўл транспорт ходисалари акс этган видеолавҳа намойиши ҳам йўлга қўйилди.
photo_2019-03-30_20-02-59.jpg
Шунингдек, йўл транспорт ҳодисалари кўп кузатиладиган худудларнинг ҳар 10 километрига тунги вақтда кўзга ташланиб турувчи чироқлар билан жиҳозланган аркалар ва фоторадарлар ўрнатилмоқда. Мазкур фоторадалар 1 апрель санасидан қоидабузарликларни аниқлай бошлайди.


фоторадар қаҳвахона Қамчиқ довони Наманган вилояти