Ўзбекистон 311 18.04.2019 14:53:33

Ўзбекистонда биринчи бўлиб Сурхондарёда “бодикамера”дан фойдаланилади

Ўзбекистонда биринчи бўлиб Сурхондарёда “бодикамера”дан фойдаланилади

Жорий йилнинг 10 январь куни президент Ш. Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган “Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши”да ИИВнинг Патруль-пост хизмати ходимлари замонавий камералар билан таъминланиши ва ушбу камералардан фойдаланган ҳолда хизмат олиб боришлари тўғрисида айтиб ўтган эди.

Орадан 2 ой муддат ўтиб, 2019 йилнинг апрель ойида Сурхондарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш башқармаси патруль-пост хизмати батальони саф бўлинмалари ходимлари республика миқёсида биринчилардан бўлиб 19 дона замонавий “бодикамера”лар билан таъминланди.

DSC_0048.JPG

Ушбу камералар Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган бўлиб, Патруль-пост хизмати ходимлари ва фуқаролар ўртасида юз берадиган турли зиддиятли ҳолатларнинг олдини олиш ва ушбу ҳолатлар содир бўлганида вазиятга ойдинлик киритишга хизмат қилади.

Бундан ташқари, ушбу камералар ходимларнинг хизмат кийимига қулай ўрнатилиши билан ажралиб туради.

Таҳлилларга кўра, айрим фуқароларнинг жамоат тартибига риоя қилмасликлари, туннинг қоронғи вақтларида ҳар хил пана жойларда шубҳали шахсларнинг пайдо бўлиши, уларнинг шахсини тасдиқловчи хужжатлари мавжуд бўлмаслиги, спиртли ичимликлар истеъмол қилган фуқароларнинг жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

DSC_0055.JPG

Бундай вазиятларда Патруль-пост хизмати ходими ушбу ҳуқуқбузар фуқароларга содир этган ҳуқуқбузарлигини тушунтириб бериши ва энг яқин масофада жойлашган Ички ишлар органларига олиб боришлари учун ортиқча вақт сарфлашга тўғри келади.

Замонавий “бодикамера”лар ходимларга ана шу каби вазиятларда жуда қўл келади.

Махсус буюртма асосида хорижда ишлаб чиқарилган “бодикамера”лар иссиқ ёки совуқ об-ҳаво шароитида ҳам узлуксиз 12 соат ишлаш қувватига эга.

DSC_0067.JPG

Мазкур камералар 32 Гб. хотирага эга бўлиб, ходимларнинг хизмат фаолиятларини тўлиқ видеотасвирга олиш хусусиятига эга. Шунингдек, ушбу камераларга “ЖПС” навигатор тизими ўрнатилган бўлиб патруль-пост хизмати ходимининг қаерда хизмат олиб бораётганлиги Навбатчилик қисмида ўрнатилган махсус сет орқали ахборот бериб турилади.


Сурхондарё ИИБ бодикамера

Мавзуга оид