Ўзбекистон 367 18.04.2019 12:08:07

Франция Ўзбекистонга 34 дона вертолёт етказиб беради

Франция Ўзбекистонга 34 дона вертолёт етказиб беради

Франциянинг Airbus авиасозлик компанияси Ўзбекистонга 34 дона вертолёт етказиб беришини маълум қилди. Бу ҳақда Тошкентга ташриф буюрган Франция Республикаси Ташқи ишлар вазири ҳузуридаги Давлат котиби Жан-Батист Лемуан журналистлар билан учрашувда маълум қилган.  

“Бу вертолётлар Ўзбекистон суверенитетини мустаҳкамлаш баробарида, транспорт хизмати имкониятларини оширади. Масалан, ундан тиббий эвакуация жараёнларида ҳам фойдаланиш мумкин”, - деди Лемуан.

Вертолётларнинг аниқ баҳоси ҳақида маълумотлар берилмаган. Аммо Жан-Батист Лемуаннинг таъкидлашича, у 17 апрель куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашганида, ҳукумат раҳбари нархлардан қониққанини айтиб ўтган.

Айрим ОАВ тақдим этган маълумотларга кўра, гап Écureuil русумли вертолётлар ҳақида бормоқда.



Ўзбекистон Франция

Мавзуга оид