Ўзбекистон 151 18.04.2019 11:42:25

24 апрель куни “Expo-Russia Uzbekistan 2019” II халқаро саноат кўргазмаси бошланади

24 апрель куни “Expo-Russia Uzbekistan 2019” II халқаро саноат кўргазмаси бошланади

Жорий йилнинг 24 апрелдан 26 апрелга қадар пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройи (Мустақиллик кўчаси, 2-уй) да ташкил этилаётган «EXPO-RUSSIA UZBEKISTAN 2019» халқаро саноат кўргазмаси ўтказилади. Бу ҳақида Ўзбекистон савдо-саноат палатаси хабар бермоқда.

Кўргазма доирасида «Россия ва Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамкорлиги: янги босқич ва унинг истиқболи» мавзуидаги иккинчи Тошкент бизнес-форуми, B2B услубида иккитомонлама алоқа ва кооперация биржаси, давлатларнинг соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, энергетика, қурилиш, илм-фан ва таълим, транспорт соҳаларига масъул вазирлик ва ташкилотларнинг вакиллари иштирокида давра суҳбатлари бўлиб ўтади. 


Савдо-саноат палатаси