Ўзбекистон 233 18.04.2019 09:33:41

Сайёр қабулларда муаммоларга ечим топиляптими?

Сайёр қабулларда муаммоларга ечим топиляптими?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси маълумотларига кўра,  Тошкент шаҳрида шу кунгача бўлиб ўтган сайёр қабулларда 2150 нафар фуқаро қабул қилиниб, улардан 1430 та  мурожаат рўйхатга олинди. Шудан суд-ҳуқуқ масалаларига оид 169 та, ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ 154 та, прокуратура органлари фолиятига тегишли 121 та, уй-жой ва ер ажратиш масалалари бўйича 114 та, соғлиқни сақлаш тизимига оид 85 та мурожаат қайд этилди.

Жумладан, қабуллар жараёнида муаммоларнинг 379 таси (26,5%) жойида ҳал қилинди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 640 та (44,7%) мурожаатнинг кўриб чиқилиши назоратга олинди, 411 таси (28,7%) бўйича эса асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тегишли тартибда суд органлари томонидан ўтказилган сайёр қабулларда 89 нафар фуқародан 16 нафарининг (18,0%) муаммоси жойида ечим топди. Адлия идоралари томонидан эса 23 нафар фуқаро қабул қилиниб, улардан 2 нафарининг (8,6%) муаммоси бартараф қилинди.

Бундан ташқари, худди шундай тадбирлар пойтахтимизнинг барча туманларида ҳам амалга оширилмоқда. Шу кунгача пойтахт туманларида 91 та сайёр қабул ташкил этилиб, уларда 1160 та мурожаат келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг 330 таси жойида ҳал этилиб, 373 таси юзасидан  асослантирилган тушунтиришлар берилди ва 461 тасининг ижроси назоратга олинган.



Сайёр қабул

Мавзуга оид