Ўзбекистон 188 18.04.2019 08:10:03

Шаҳрисабзда она ўз чақалоғини пуллаётганда қўлга олинди

Шаҳрисабзда она ўз чақалоғини пуллаётганда қўлга олинди

Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ходимлари томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Шаҳрисабз шаҳар, “Ипак-йўли” МФЙ.да яшовчи фуқаро Н.Қ. 2019 йил 8 апрель куни туғилган қиз фарзанди И.Б.ни фуқаро Ж.Р.га 10 млн. сўмга сотиб, ўз хоҳиши билан сотганлиги ҳақидаги тилхатни ёзиб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Мазкур ҳолат юзасидан Н.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда", дейилади хабарда.


Шаҳрисабз одам савдоси