Ўзбекистон 331 17.04.2019 18:22:41

Солиқ қўмитаси Тошкентдаги бозорларда нега ялпи паспортлаштириш тадбирларини ўтказмоқда?

Солиқ қўмитаси Тошкентдаги бозорларда нега ялпи паспортлаштириш тадбирларини ўтказмоқда?

Солиқ ислоҳотларини амалга ошириш жараёнида тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилишини профилактика қилиш мақсадида Тошкент шаҳридаги қурилиш моллари савдосига ихтисослашган бозорларда ялпи паспортлаштириш тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда ДСҚ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Жомий» қурилиш моллари бозоридан бошланган ушбу тадбирлар хўжалик субъектларини текшириш билан умуман боғлиқ бўлмай, асосий мақсад тадбиркорларга солиқ қонунчилигига риоя этишлари учун амалий ёрдам ва маслаҳат бериш, тадбиркорлар муаммолари ва таклифларини ўрганишдан иборат», - дейилади хабарда.

Паспортлаштириш тадбири давомида тадбиркорлик субъектларига нисбатан ҳеч қандай маъмурий ва молиявий жарималар қўлланилмайди ҳамда мавжуд тушунмовчиликлар ва камчиликлар ҳамкорликда бартараф этилади.

Паспортлаштириш тадбирларига 13 нафар давлат солиқ хизмати органи ходими жалб этилиб, «Жомий» бозоридаги тадбирнинг биринчи куни давомида 73 та объектда паспортлаштириш ўтказилди.

Натижада:

– 45 нафар жисмоний шахс меҳнат шартномаси тузмасдан ишлаётганлиги;

– 3 нафар жисмоний шахслар давлат рўйхатидан ўтмасдан, тадбиркорлик билан шуғулланаётганлиги;

– 21 та объектда ижара шартномалари кам суммада расмийлаштирилганлиги аниқланди ва профилактик тадбирлар давомида бу ҳолатлар бартараф этилди.

Шу билан бирга, барча субъектлар томонидан кунлик нақд пул тушумлари яширилаётганлиги маълум бўлиб, бу борада тушунтиришлар олиб борилди.

«Давлат солиқ қўмитаси барча тадбиркорлик субъектларидан амалга оширилаётган паспортлаштириш чора-тадбирларини тадбиркорлик субъектларида фаолият юритаётган ишчи-ходимлар ҳисобини аниқ юритиш ва ҳужжатлар қонун доирасида расмийлаштирилишига қаратилган саъй-ҳаракатлар сифатида қабул қилинишини сўрайди», - ДСҚ томонидан тақдим этилган маълумотда.


солиқ бозор

Мавзуга оид