Ўзбекистон 602 17.04.2019 16:56:59

Кечиккан автоулов учун қарийб 11 000 000 пения ундирилди

Кечиккан автоулов учун  қарийб 11 000 000 пения ундирилди

Бухоро тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Вобкент туман Кулолчи кўчаси 65-уйда яшовчи фуқаро Наврўзов Саъдулло мурожаат қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг матбуот хизмат хабар берди.

Хабарда айтилишича, мурожаатда “Ситора-авто савдо” МЧЖ билан “Nexia-3” AV-CS16 русумли автомошина сотиб олиш учун ўзаро шартнома тузган ва белгиланган тўловни амалга оширган.

Шартномага мувофиқ, 2019 йилнинг биринчи январига қадар автомошина фуқарога етказиб берилиши, агарда ўз вақтида етказиб берилмаса, корхона томонидан ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,4 фоиз миқдорида пеня тўланиши белгилаган. Аммо истеъмолчига шартномада кўрсатилган муддатда автомашина берилмаган.

Мурожаат вилоят жамиятлари мутахассислари томонидан ўрганилиб, натижасида фуқарога “Nexia-3” AV-CS16 автомошинаси олиб берилди, шунингдек, истеъмолчининг аризасига биноан, кечиктирилган муддат бўйича пеня ҳисобланиб, корхона томонидан фуқарога қарийб 11 миллион сўм пеня пули ундириб берилган.


Истеъмолчи ҳуқуқлари Бухоро вилояти

Мавзуга оид