Ўзбекистон 252 17.04.2019 14:39:04

Божхона медиа-турдан манфаатдорми?

Божхона медиа-турдан манфаатдорми?

Экспорт, импорт, логистика, сертификат, назорат, декларация, фронт-офис, сариқ, қизил, яшил ва кўк йўлак, хуллас, божхона хизмати билан боғлиқ энг сўнгги маълумотлар билан – бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси жамоатчилик билан алоқалар бўлими масъуллари томонидан ташкил қилинган медиа-турда батафсил таништирилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар ҳокимликлари матбуот хизмати раҳбарларидан ташкил топган иштирокчилар дастлаб, “Сергели” ТИФ божхона постида бўлди. 2019 йил 1 мартидан тўлиқ иш бошлаган “Хавфни бошқариш тизими” журналистларни кўпроқ қизиқтирди.

Хўш бу қандай тизим, деган саволга қисқа жавоб: бу маъмурий тўсиқларни камайтириш, “ялпи” божхона назоратидан воз кечиш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини рағбатлантиришдир.

Медиа-тур давомида журналистлар Тошкент шаҳридаги “Бош Почтамт” ТИФ божхона постида ҳам бўлишди. Дунё бўйлаб электрон савдо, интернет орқали харидлар ҳажми ошгани сари почта ва курьерлик жўнатма хизматлари тобора оммалашди. Ушбу жараённинг тез амалга ошириш эса божхоначиларга боғлиқ. Чунки хорижий давлатлардан республикамизга жўнатилган ёки Ўзбекистондан чет элга йўлланаётган халқаро почтанинг асосий қисми “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости назоратидан ўтади. Журналистлар бу ерда жўнатмаларнинг назорат қилиш механизми, унга сарфланаётган вақт неча дақиқадан иборатлиги ва замонавий логистика марказининг янги қўлайликлари ҳақида маълумот олишди.

Медиа-тур иштирокчилари ва кўпчилик учун ҳама “фронт-офис” ибораси ҳар куни ҳам қулоққа чалинмагани боис, бу ҳақда батафсил маълумот олиш учун республика Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати бош инспектори Ҳусан Тангриевдан изоҳ сўрадик. Қуйидаги интервьюда медиа-тур ҳақида тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.


Божхона медиа-тур