Ўзбекистон 134 17.04.2019 13:22:14

Ёнғиндан зарар кўрган хонадон вакилларига ёрдам кўрсатилди

Ёнғиндан зарар кўрган хонадон вакилларига ёрдам кўрсатилди

Жорий йилнинг 18 март куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Оқлон” маҳалласи, Кўкча дарвоза тор кўчасида жойлашган уйларда содир бўлган ёнғиндан зарар кўрган олти хонадон аъзоларига ёрдам кўрсатилди.

Ҳайрли тадбирда Тошкент шаҳар бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Дилбар Атабоева ва Яшнобод, Шайхонтоҳур, Миробод, М.Улуғбек, Учтепа, Юнусобод тумани отинойилари ҳам иштирок этиб, ёнғиндан жабарланганларга қарийб 9 миллион сўмлик моддий-маънавий ёрдам кўрсатилди, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарида.


Тошкент шаҳар Оқлон маҳалласи отин ойилари