Ўзбекистон 310 17.04.2019 12:43:11

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида чегара масаласида Протокол имзоланди

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида чегара масаласида Протокол имзоланди

2019 йилнинг 11-17 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараси демаркациясининг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини келишиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси делегацияларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси демаркацияси бўйича норматив-техник ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланди ҳамда дала ишлари режа-графиги келишилди.

“Тадбир якунларига кўра, Протокол имзоланди. Икки мамлакат делегацияларининг навбатдаги мажлиси май ойининг иккинчи ўн кунлигида Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтади”, - дейилади хабарда.


Ўзбекистон Тожикистон чегара

Мавзуга оид