Ўзбекистон 384 17.04.2019 11:31:13

Humo пластик карталари қачон чиқарилиши маълум бўлди

Humo пластик карталари қачон чиқарилиши маълум бўлди

HUMO картлалари жорий йилнинг 1 май кунидан чиқарилади. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.

Айни вақтда Марказий банк ва тижорат банкларининг ходимлари учун бир нечта HUMO карталари синов режимида чиқарилган. Улардан тахминан апрелнинг охири – май ойи бошларида фойдаланиш мумкин бўлади.

47 990 та Humo карталарини қабул қилувчи терминал ўрнатиб бўлинган.

"Биринчи навбатда терминаллар ўрнатдик, чунки Humo карталари эгалари тўлов билан боғлиқ муаммоларга дуч келмасликлари лозим. Бу терминаллар ҳозирча UzCard карталарини қабул қилмайди. Аммо келажакда уларни ҳам қабул қиладиган бўлиши борасида музокаралар олиб борилмоқда. Шуниси ҳам борки, мазкур терминаллар MasterCard, Visa ва UnionPay карталарини ҳам қабул қилади", – дея хабар беради Марказий банк.

Хабарга кўра, иш ҳақлари лойиҳалари доирасида карталар эмиссияси бепул асосда амалга оширилади. Тижорий эквайринг учун 0,2 фоизгача, интернет эквайринг учун эса – 0,1 фоизгача комиссия пайдо бўлади.


марказий банк HUMO