Ўзбекистон 511 16.04.2019 18:13:00

Корея Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Корея Республикаси Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин жорий йилнинг 18-21 апрель кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида мунтазамлик касб этган олий даражадаги мулоқотнинг давоми сифатида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қиладилар, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.

Ташриф дастурида Президент Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида нутқ сўзлаши, давлат раҳбарларининг икки мамлакат етакчи компаниялари бизнес-форумида ҳамда Тошкент шаҳрида Корея маданияти ва санъати уйининг очилиш маросимида иштирок этиши кўзда тутилган. Шунингдек, Самарқанд шаҳрига ташриф режалаштирилган.

“Музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилиниши, салмоқли ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар тўплами, шунингдек, савдо шартномалари ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича битимлар имзоланиши кутилмоқда”, дейилади хабарда.


Ўзбекистон Корея Республикаси Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Ин

Мавзуга оид