Ўзбекистон 244 16.04.2019 16:51:21

Хонадон ичида қулфланиб қолган ёш бола қутқариб қолинди

Хонадон ичида қулфланиб қолган ёш бола қутқариб қолинди

Жорий йилнинг 15 апрель куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидан фуқаро Гулобова А. томонидан хонадон эшиги қулфланиб, хонадон ичида ёш бола қамалиб қолади. Қидирув-қутқарув гуруҳи воқеа жойига тезкорлик билан етиб бориб, асбоб-ускуналар ёрдамида хонадон эшиги очиб берилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳри ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, қутқарув хизмати бошқармасининг тезкор навбатчилик қисмига, Тошкент шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари томонидан 2019 йилнинг 1 апрель кунидан 15 апрель кунига қадар жами 2702 та қўнғироқ келиб тушган.

Шулардан 50 тасига бошқарманинг Қидирув-қутқарув гуруҳлари томонидан жойига чиққан ҳолда зарурий ёрдамлар кўрсатилган. Қолган мурожаатлар турига қараб масъул бошқарма ва хизматларга етказилиб, уларнинг ўз вақтида ижро этилиши назоратга олинган.

“Агар сизда ҳам шундай фавқулотда вазиятлар юзага келса, 1055 рақамига қўнғироқ қилинг”, дейилади хабарда.


Тошкент фавқулодда вазият

Мавзуга оид