Ўзбекистон 210 16.04.2019 15:03:33

Шахсий маълумотларни ҳимоя қилишнинг яхлит механизми яратилади

Шахсий маълумотларни ҳимоя қилишнинг яхлит механизми яратилади

2019 йилнинг 14 апрелида Қонунчилик палатаси депутатлари "Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини учинчи ўқишда маъқуллади ва Сенатга юборди, деб хабар берди minbar.uz.

Ҳужжат нимаси билан муҳим: сўнгги пайтларда ахборот-коммуникация технология­лари такомиллашиб, ривожлангани сари шахсий маълумотларни ҳимоя қилишга эҳтиёж туғилмоқда.

Амалдаги қонунчиликда шахсий маълумотлар билан боғлиқ ножўя ҳолатларга жавобгарлик белгиланган бўлса-да, лекин шахсга доир маълумотлар билан ишлаш тартиби, маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш зарурлиги ва бу соҳани тартибга келтиришга масъул бўлган давлат органи кўзда тутилмаган. Бундай ҳолат эса, ўз навбатида, айрим муаммоларни тўла ҳал этиш имконини бермаяпти.

Энди эса:

·         Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази шахсий маълумотлар билан ишлаш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланмоқда.

·         Мулкчилик шаклидан қатъи назар фуқароларнинг шахсий маълумотлари билан ишлайдиган шахслар фуқаронинг розилиги билан унинг шахсий маълумотларини ошкор этиши мумкинлиги белгиланмоқда.

·         Маълумотларнинг ҳуқуқий мақоми белгиланади.

·         Уларни ҳимоя қилишнинг яхлит механизми яратилади.

·         Қонунда шахсий ва оилавий сир дахлсизлигига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, "Электрон ҳукумат" тизими ривожланиши муносабати билан жисмоний шахсларга оид маълумотлар билан ишлаш жараёнида улар ошкор қилинишининг олдини олиш чоралари ва бошқа қоидалар назарда тутилади.

Қонун билан фуқароларга ўз шахсий маълумотлари устидан назорат қилиш бўйича имкониятлар ҳам берилади. Шунингдек, шахсий маълумотларни узатишни соддалаштиради ҳамда, қаерда қайта ишланишидан қатъи назар, фуқаролар маълумотлари ҳимоясини таъминлаш кафолатларини яратади.


Қонунчилик палатаси депутатлар