Ўзбекистон 67 16.04.2019 13:17:05

1 июндан электрон меҳнат дафтарчаси тизимини расмийлаштириш режалаштирилмоқда

1 июндан электрон меҳнат дафтарчаси тизимини расмийлаштириш режалаштирилмоқда

Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб, «Шахснинг электрон меҳнат тарихи» тизими жорий этилиши билан меҳнат муносабатларини мажбурий равишда электрон расмийлаштира бошлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

У меҳнат муносабатларини расмийлаштиришнинг барча босқичлари: ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномаларини бекор қилишни ўз ичига олади. Шунингдек, ушбу механизм меҳнат дафтарчаларининг ўрнини тўлиқ босади ва шу йилнинг 1 январигача жорий этилиши режалаштирилган «Электрон меҳнат дафтарчаси» тизимининг ўрнига келади. Электрон меҳнат шартномалари фақат давлат тилида расмийлаштирилади. Айни пайтда янги тизим синовдан ўтказилмоқда. 

Ходимларга компетенциялар бериш тизимини яратган ҳолда, асосан, ишчиларнинг касблари бўйича компетенциялар ёки кўникмалар паспортлари бўлган Skills-паспортларни жорий этиш мўлжалланмоқда. Бу, ўз навбатида, иш берувчига ходимни ишга қабул қилиш чоғида унинг малакасини баҳолаш ва ўзига мос келадиган кадрларни танлаб олиш имконини беради. Ишчиларнинг касблари бўйича маълумотлар базасини ҳам яратиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, ушбу янгилик ортидан хусусий компаниялар маҳаллий меҳнат органлари бўш иш ўринлари ҳисобига йўллайдиган шахсларни мажбурий қабул қилишдан озод қилиниши мумкин. Давлат ташкилотлари ҳамда давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар учун бундай мажбурият сақланиб қолмоқда. Қолган иш берувчиларга ишга қабул қилишдан бош тортиш ҳуқуқини берган ҳолда, бунинг учун жавобгарликка тортмасдан, у ёки бу таклифларни кўриб чиқиш тўғрисида илтимос йўллайдилар, холос.


меҳнат дафтарчаси

Мавзуга оид