Ўзбекистон 94 16.04.2019 13:01:00

Энди навбат Марказий банкка. Вилоятларда сайёр қабул ўтказилади

Энди навбат Марказий банкка. Вилоятларда сайёр қабул ўтказилади

Марказий банк Раиси ўринбосарлари, таркибий бўлинма ходимлари, ҳудудий Бош бошқарма бошлиғи ва тижорат банклари Раиси ўринбосарлари иштирокида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” Қонуни талаблари асосида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари учун сайёр қабуллар ўтказади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Сайёр қабул давомида асосий эътибор аҳолининг банк тизими юзасидан мурожаатларини қонуний ҳал қилиш, банк тизимида мавжуд тизимли камчиликларни аниқлаш, қабуллар давомида юқори идораларга қайта-қайта мурожаат қилаётган фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ҳал этиш, аҳолининг розилигини таъминлаш, фуқароларнинг банк тизимига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, мурожаатларни холис ва тезкор кўриб чиқиш масалаларига қаратилади”, дейилади хабарда.

Мазкур қабул:

2019 йил 17 апрель куни:              

- соат 10-00 дан Андижон вилояти, Шахрихон тумани Кичик саноат зонасида;

2019 йил 18 апрель куни:

- соат 10-00 дан Наманган вилояти, Чуст тумани ҳокимияти биносида; (Чароғон кўчаси 1-уй) ;

2019 йил 19 апрель куни:

- соат 10-00 дан Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани Яйпан шаҳри Агро банк филиали биносида (А.Жомий кўчаси 37-уй) ташкил этилади.


марказий банк сайёр қабул

Мавзуга оид