Ўзбекистон 306 16.04.2019 11:09:20

Ишсизлик нафақаси миқдорини 577.172 сўмга етказиш режалаштириляпти

Ишсизлик нафақаси миқдорини 577.172 сўмга етказиш режалаштириляпти

Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси ўзининг иқтисодий вазифаларини бажараётгани йўқ. Унинг миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига тенглаштириш режалаштирилмоқда, деб хабар берди gazeta.uz.

Ўтган жума куни вазирнинг жамоатчилик билан очиқ учрашувида «Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳрири концепцияси тақдим этилди.
Хабарда, «Ишсизлик нафақаси сўраб ким мурожаат қилмоқда? Айтишим мумкинки, ҳеч ким. Чунки ишсизлик нафақаси функционал ёки иқтисодий вазнга эга эмас. Бу нима дегани? Бу вақтинчалик ишсизлик учун нафақа ёки суғурта. Бироқ ҳозирда олдинги иш ҳақининг 70 фоизини жуда кам ҳолатларда олишади, асосан энг кам иш ҳақининг бир баравари — 202730 сўм олишади. Бу пул учун деярли ҳеч ким бормайди. Ишсизлик нафақаси ўзининг иқтисодий вазифасини бажаргани йўқ», — деди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев.

Вазирнинг сўзларига кўра, ишсизлик нафақаси миқдорини ҳозирда 577172 сўмни ташкил этувчи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) даражасига етказиш режалаштирилмоқда.

«Ҳозирда биз ишсизлик нафақасини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) даражасига етказмоқдамиз, тез орада у бизда таянч ҳисоб-китоб катталиги деб аталади. Биз одамларда қизиқиш бўлиши, давлат эса халқ олдидаги конституцион мажбуриятларини бажариши учун ушбу катталикка етказишни хоҳламоқдамиз, биз одамларни ишга жойлаштиришга мажбурмиз. Агар биз ишга жойлаштира олмасак, ишсизлик нафақасини тўлашга мажбур бўламиз. Иқтисодий ричаглар ишлаши учун нафақа миқдорини оширишимиз керак», — деди Шерзод Кудбиев.


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ишсизлик нафақаси

Мавзуга оид