Ўзбекистон 293 16.04.2019 09:52:25

“AUTO CON”га тушмаслик учун йўл ҳаракати қоидасига амал қилинг!

“AUTO CON”га тушмаслик учун йўл ҳаракати қоидасига амал қилинг!

Тошкент вилоят ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техник воситалари бир йилдан буён онлайн режимда ишламоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи ходими Рустам Асқаров хабар берди.

 Ўтган давр ичида ушбу фоторадарлар орқали 95 минг 732 та қоидабузар аниқланди. Ушбу қоидабузарликлар юзасидан белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламаган, беэътибор 17 минг 254 транспорт воситаси эгаларидан жаримани ундириш чоралари кўрилмоқда.

 Шу боис Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан ҳамкорликда махсус рейд ташкил этилмоқда. Мазкур рейд тадбирларида “АUTO CON” мосламасидан фойдаланиляпти. Аниқланган қарздор ҳайдовчилардан шу жойнинг ўзида ташкил этилган сайёр кассалар орқали жарималар ундирилмоқда. Куни кеча Зангиота, Тошкент, Янгийўл ва Юқоричирчиқ туманларида олиб борилган рейдлар мобайнида 429 нафар қарздор аниқланиб, улардан 93 миллон 458 минг 530 сўм жарима ундирилди. Жаримани тўлай олмаган 94 нафар ҳайдовчининг транспорт воситалари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига мувофиқ, жарима майдонларига жойлаштирилди.

 Ҳайдовчилар диққатига, “АUTO CON” мосламасига тушиб қолмаслик учун йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилинг, қоидани буздингизми жарималарни ўз вақтида тўланг!..


“АUTO CON” фоторадар Тошкент вилояти

Мавзуга оид