Ўзбекистон 56 16.04.2019 07:52:38

Сариқамишлик ёшларга китоб совға қилинди

Сариқамишлик ёшларга китоб совға қилинди

Шу кунларда Президентимиз ташаббуси билан бошланган ва мамлакатимиз бўйлаб кенг миқёсда ўтказилаётган ўзим ўқиган мактабга китоб совға қилиш тадбирларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи майор Ҳожиакбар Абдуллаев ўзи таҳсил олган Чуст туманидаги “Сариқамиш” қишлоғида жойлашган 33 сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларига ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара наъмуналаридан жамланган 100 дан ортиқ китоб совға қилди.

Шу билан бирга ёш йигит-қизлар билан бўлган учрашувда бугун мамлакатимизда яратилаётган шароитлардан унумли фойдаланиш, келгусида ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш учун албатта китобга меҳр қўйиш, астойдил ўқиб ўрганиш кераклиги таъкидланди. Фаол ва наъмунали ўқувчиларга алоҳида совғалар ҳам топширилди.

Аҳамиятлиси, ҳозирда Наманган вилояти қўриқлаш бошқармасининг ҳар бир ходими ўзи ўқиган мактабига китоб совға қилишяпти.


китоб сариқамишлик ёшлар

Мавзуга оид