Ўзбекистон 122 16.04.2019 07:02:31

Тошкентдаги қатор маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти тўхтатилади

Тошкентдаги қатор маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти тўхтатилади

Тошкент шаҳридаги қатор маҳаллаларда олиб бориладиган таъмирлаш ишлари сабабли совуқ сув таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати хабар бермоқда.

17 апрель соат 9:00 дан 18 апрель соат 12:00 гача Олмазор туманидаги айрим қуйидаги маҳаллаларда сув таъминоти тўхтатилади:

“Хончорбоғ” маҳалласида;

“Қорасарой” маҳалласида;

“Хасти имом” маҳалласида;

“Ҳазрати Имом” мажмуасида;

“Намуна” маҳалласида;

Мирпўлатов кўчасида;

Шимолий Олмазор кўчасида;

2- туғуруқ мажмуасида.

Шунингдек, 17 апрель 23:00 дан 18 апрель 05:00 гача яна бир неча маҳаллаларда ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади:

“Мирзо Ғолиб” маҳалласида;

“Чиғатой Оқтепа” маҳалласида;

“Университет” маҳалласида;

“Шифокорлар” маҳалласида;

 

“Сувсоз” ДУК келтириладиган ноқулайлик учун узр сўрайди”, дейилади хабарда.


Тошкент совуқ сув

Мавзуга оид