Ўзбекистон 186 16.04.2019 06:54:01

Франция Ташқи ишлар вазири ҳузуридаги делегация Ўзбекистонга келмоқда

Франция Ташқи ишлар вазири ҳузуридаги делегация Ўзбекистонга келмоқда

Жорий йилнинг 16-17 апрель кунлари Франция Республикаси Ташқи ишлар вазири ҳузуридаги Давлат котиби Жан-Батист Лемуан бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ташриф дастурига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида учрашув ва музокаралар ўтказилади. Бундан ташқари, турли соҳалардаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг амалий масалалари муҳокама қилинади.

Маълумотларга кўра, делегация Самарқанд ва Тошкент вилоятларига ташриф буюриб, Франция тараққиёт агентлиги лойиҳаларини амалга ошириш жараёни билан танишади.


Ўзбекистон Франция

Мавзуга оид