Ўзбекистон 391 16.04.2019 05:39:40

Саида Мирзиёева: “Муаммолар етарлича. Уларни ҳал қилиш тинимсиз меҳнат талаб этади”

Саида Мирзиёева: “Муаммолар етарлича. Уларни ҳал қилиш тинимсиз меҳнат талаб этади”

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари этиб тайинланган Саида Мирзиёева ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида янги лавозимдаги биринчи иш куни таассуротларини қолдирди.

“Бугун Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигидаги биринчи иш куним. Янги жамоа, мутахассислар билан танишдим, олдимизга қўйилган вазифалар юзасидан ўзаро фикр алмашдик. 

Амалга оширилиши керак бўлган ишлар жуда кўп. Муаммолар ҳам етарлича. Уларни ҳал қилиш тинимсиз меҳнат талаб этади. Зиммамиздаги бу вазифаларни Агентликнинг кучли жамоаси билан биргаликда ва ҳамжиҳатликда уддалаймиз, деб ишонаман”, дейди Саида Мирзиёева.


Саида Мирзиёева Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги