Ўзбекистон 630 15.04.2019 19:12:48

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг собиқ раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг собиқ раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг собиқ раҳбариятига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизматига таяниб, UzNews.uz хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Орифжон Қиличев раислигида кўриб чиқилмоқда.

Судланувчилар қуйидагилар:

• Р. Ибрагимов 1966 й.т., Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг собиқ бошлиғи;

• У. Назаров 1977 й.т., Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғининг собиқ ўринбосари;

• А. Абдуллаев 1983 й.т., Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш масалалари департаменти Чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлганларни топиш ва рўйхатга олиш бўлимининг собиқ бошлиғи;

• О. Махсудов 1970 й.т., Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Жўнаб кетишдан олдинги мослаштириш ва ўқитиш марказининг собиқ директори.

“Судланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210 (пора олиш), 211 (пора бериш), 243 (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ва 278-2 (компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланишмоқдамоқда”, дейилади хабарда.


миграция Олий суд

Мавзуга оид