Ўзбекистон 172 15.04.2019 15:24:47

Яшнобод туманида газ таъминоти вақтинча ўчирилади

Яшнобод туманида газ таъминоти вақтинча ўчирилади

Жорий йилнинг 16 апрель куни, соат 10:00дан 20:00га қадар Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, “Тарновбоши” маҳалласидаги Нигора кўчасидаги газ тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан мазкур ҳудуддаги 14 та якка  тартибдаги хонадонда  газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Тошкент шаҳри бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали келтирилган ноқулайлик учун узр сўрайди”, дейилади хабарда.


Яшнобод табиий газ