Ўзбекистон 353 15.04.2019 14:14:30

Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев қўшма баёнотни имзолашди. Унга нималар киради?

Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев қўшма баёнотни имзолашди. Унга нималар киради?

Олий даражадаги Ўзбекистон – Қозоғистон мулоқоти самимий ва амалий руҳда ўтди. Музокаралар якунида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг турли соҳаларига оид ўнга яқин ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қўшма баёнотни қабул қилдилар. Солиқ резидентлигини тасдиқловчи расмий ҳужжатларни тан олиш тартиби, Ўзбекистон ва Қозоғистонда фаолият юритаётган икки мамлакат фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида битимлар, “Марказий Осиё” савдо-иқтисодий ҳамкорлик марказини ташкил этиш тўғрисида меморандум  ва бошқа соҳаларга оид келишувлар имзоланди.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2019-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум қабул қилинди. 

Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифингда давлат раҳбарлари музокаралар қардошлик муносабатларига хос англашув ва самимият руҳида ўтганини, ҳамкорликнинг барча жиҳатлари атрофлича кўриб чиқилиб, ўзаро манфаатли келишувларга эришилганини таъкидладилар. Ушбу давлат ташрифи мамлакатларимизнинг стратегик шерикликни мустаҳкамлашга, минтақада тинчлик ва барқарор тараққиётни таъминлашга интилиши қатъий эканини кўрсатди.


Ўзбекистон Қозоғистон Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев

Мавзуга оид