Ўзбекистон 99 15.04.2019 13:24:52

Маҳаллийлаштириш тавсия этилган дори воситалари рўйхати эълон қилинди

Маҳаллийлаштириш тавсия этилган дори воситалари рўйхати эълон қилинди

Жорий йилнинг 10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “2019-2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон имзоланган эди.

Ушбу фармон фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш, хорижий инвестицияларни ҳамда етакчи хорижий компанияларни инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга жалб қилиш, инновацион вармацевтика маҳсулотларини яратишни рағбатлантириш маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ишлаб чиқариш ҳажмлари ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадида қабул қилинган эди.

Фармонда 2019-2021 йилларда республика ҳудудида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш тавсия этилган дори воситалари гуруҳлари рўйхати тасдиқланиши кўрсатиб ўтилганди.

Шунга мувофиқ 2019-2021 йилларда республика ҳудудида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш тавсия этилган дори воситалари гуруҳлари эълон қилинди.


саломатлик дори воситалари

Мавзуга оид