Ўзбекистон 339 15.04.2019 12:47:13

Тадқиқот: кабоблар саратонга сабаб бўлиши мумкин

Тадқиқот: кабоблар саратонга сабаб бўлиши мумкин

Ҳеч кимга сир эмаски, аксариятимиз бўш вақтимизни мазмунли ҳордиқ чиқариш билан ўтказишни хоҳлаймиз. Бунда, албатта, мазали ва хуштаъм таомлар ҳақида ўйламаслик мумкин эмас. Бундай вақтда эса, очиқ ҳавода тайёрлаш мумкин бўлган илк таом ҳақида сўз борганда кабоб ёдга келиши шубҳасиз. Кўпчиликнинг фикрича, кўмирда пиширилган кабобнинг гўштлари энг мазали ва соғлом таом деб ҳисобланади. Бироқ қатор тадқиқот натижалари бунинг аксини кўрсатмоқда. Кабоб пишириш ва уни тановул қилиш тамаки чекишдек зарарли бўлиб, саратон хасталикларини келтириб чиқариши мумкин экан.

Гулханнинг хавфли тутуни
Хитой ва Британия олимларининг аниқлашича, очиқ чўғда таом тайёрлаш доимий равишда тамаки чекиш сингари хавфлидир. Бунда пневмония, астма ва ўпка билан боғлиқ бошқа касалликлар билан хасталаниш эҳтимоли 40-60 фоизга ортади.

Мутахассислар бир йил мобайнида 30 ёшдан 79 ёшгача бўлган 300 минг хитойликни кузатишган. Уларнинг ярми даврий ёки доимий равишда овқат тайёрлаш, хоналарни иситишда кўмир ҳамда ўтиндан фойдаланган. Тадқиқот иштирокчиларининг ҳеч бири тамаки чекмаган ва тажриба бошланишида сурункали ўпка касалликларидан азият чекмаган.

Орадан 9 йил ўтгач, кузатувда иштирок этганларнинг 20 мингга яқини саратон ва оғир ўпка касалликларидан вафот этган ёхуд шундай ташхислар билан шифохонага ётқизилган. Жабрдийдаларнинг деярли барчаси таомни очиқ оловда тайёрлашган, уйларини кўмир ва ўтинда иситган. Олимларнинг хулоса қилишича, газ ва электр плиталаридан фойдаланган тенгдошларига қараганда кўмир ва ўтиндан фойдаланганларнинг 54 фоизи кўпроқ ўпка билан боғлиқ касалликлардан вафот этган.

Бунда ўтин кўмирга нисбатан зарарлироқ бўлиб чиқди. У ўпка касалликлари билан хасталаниш эҳтимолини 37 фоизга оширса, кўмир ёқишда бу рақам 22 фоизни ташкил этган. Сил ва астма билан хасталаниш эҳтимоли бир ярим, икки марта ортган.

Бироқ кабоб ҳам емаслик керакми, деган шошилинч хулоса қилишга шошилманг. Хитойлик мутахассисларга кўра, тўғри маринадланган кабоб, аксинча, саратондан муҳофаза қилиши мумкин.

Хитойлик олимларга кўра, аланганинг тутунидан кам муддат бўлса-да, нафас олиш танадаги канцероген миқдорини юқорилатади. Ўпка, қовуқ ва тери саратони эҳтимолини оширади. Олимлар 30дан ортиқ кўнгиллини бир неча гуруҳга бўлиб, улар гўштни чўғда пишириш вақтида қўрадан турли масофа узоқликда турган. Уларнинг айримлари кабоблардан татиб ҳам кўришган.

Маълум бўлишича, полициклик ҳидли углеводородлар, ўпкага қараганда терига кўпроқ салбий таъсир кўрсатар экан. Шу боисдан ҳам қўра ёнида қисқа муддат бўлиш саратонга олиб келиши мумкин. Аммо энг зарарли моддалар танага айнан таом орқали кирган.

Жон Ҳопкинс университети онкологларининг дудланган ёки қовурилган гўштни кўп истеъмол қилиш билан баъзи саратон хасталиклари орасидаги ўзаро боғлиқликни аниқлаган маълумотлари ҳам тасдиқлайди.

Уларнинг Ҳьюстондаги Техас университети тадқиқотчилари ҳам буйрак саратонини юқори ҳароратда тайёрланган гўштни ҳаддан ортиқ кўп истеъмол қилиш билан боғлашмоқда. Очиқ оловда ёки қўрада пиширилган оқ ёки қизил гўштда PhIP ва MelQx канцерогенлари миқдори сезиларли ошади. Олимларнинг аниқлик киритишича, ушбу моддаларнинг жуда кам миқдори ҳам зарарли ўсимталар пайдо бўлиш эҳтимолини 2 мартага оширади.

Бу эса, кам учрайдиган ITPR2 генига эга инсонларда тезроқ намоён бўлади.
Португалия ва испаниялик кимёгарлар, кабобни севувчи хўрандаларни хурсанд қиладиган тадқиқот натижасини ҳам эълон қилишди. Уларга кўра, айрим маринад турлари кабоб таркибидаги канцероген моддаларни камайтириш хусусиятига эга. Жумладан, вино, пиво, чой таркибли маринадлар канцероген хусусиятларга эга бўлган гетероциклик аминларни камайтиради.


Кабоб саратон тадқиқот